1

ТИВ Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида расмий маълумот берди

СИЁСАТ 28.12.2019, 11:10
ТИВ Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида расмий маълумот берди

Аввалроқ 2020 йилнинг 12—13 январь кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Сергей Лавровнинг ташрифи тўғрисида расмий маълумот берди.

Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.

Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020—2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-мажлисида қатнашиш доирасида Ўзбекистонда амалий ташриф билан келган Сергей Лавровни қабул қилган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1