1

Тез тиббий ёрдам рецепт ва маълумотлар бермайди

САЛОМАТЛИК 09.02.2015, 18:22
Тез тиббий ёрдам рецепт ва маълумотлар бермайди

Ўз долзарблигини сира йўқотмайдиган мазкур мавзуга доир саволларга Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам бош шифокори С.Агзамходжаев жавоб беради.

Қандай ҳолларда чақирилади?

  • Фуқароларнинг соғлиғига ёки ҳаётига хавф туғдирувчи тўсатдан келиб чиққан касалликларга;
  • Бахтсиз ҳодисалар,
  • Шикастланишлар,
  • Заҳарланишлар,
  • Ҳомиладорликдаги асоратлар юзага келганда,
  • Туғруқ даврида.

Қандай ҳолларда мурожаат этилмайди:

  • Бемор ёки жабрланувчи тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаганда ва даволаш профилактик муассасасига ўзи мустақил мурожаат қила оладиган бўлса;
  • Оилавий поликлиника иш вақтида тана ҳарорати кўтарилган беморларга (бемор ҳаётига хавф солиш ҳолатлари бўлмаган вақтда)
  • Оилавий поликлиника шифокори кўрсатмалари бўйича муолажа олаётган беморларга муолажаларни қилдириш учун.
  • Оилавий поликлиника шифокори назоратида турган, шошилинч тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган беморларга.

Тез тиббий ёрдам вазифасига кирмайди:

  • Суд тиббий акти тузиш,
  • алкоголь ва гиёҳванд моддалардан мастликни экспертиза қилиш,
  • рецепт ва маълумотлар бериш
  • ўлим акти тузиш,
  • соғлиги тўғрисида хотима бериш
  • меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш.

Қайси рақамларга қўнғироқ қилинади?

Ҳар қандай телефондан 103 ҳамда шаҳарнинг ҳамма туманларидан 236-73-32, 236 -73-60 рақамларига куну тун қўнғироқ қилиш мумкин.

Нозимга қандай маълумотлар берилади?

  • Чақириқнинг аниқ манзили;
  • Беморнинг исми-шарифи, жинси ва ёши;
  • Шикояти;
  • Қайси телефон рақамидан тез тиббий ёрдам чақирилаётгани ва чақирувчининг исми-шарифи;

Қанча вақтда етиб боради?

Тез тиббий ёрдам чақирилгандан сўнг фуқароларнинг соғлигига ёки ҳаётига хавф  туғдирувчи тўсатдан келиб чиққан касалликларга, бахтсиз ҳодисалар, шикастланишлар ва заҳарланишлар 15-30 дақиқа, сурункали касалликларга ҳамда тана ҳарорат кўтарилган беморларга 30 дақиқадан 1 соатгача вақт ичида етиб бориш имконият яратилган.

Қандай ҳужжатлар керак?

Беморни шифоханага ёткизиш зарурати бўлганда, беморнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини (паспорт ёки гувоҳнома) тез тиббий ёрдам бригадасига тақдим этиш керак.

Тез тиббий ёрдам станцияси катталар ва болаларга туну-кун, бепул хизмат кўрсатади.

Бемор назорат остида бўлади

Беморнинг кейинги ҳолати ҳамда  шифохонага ётишни рад қилганлар сутка давомида ҳар 3 соатда назорат қилинади ва эрталаб турар жойи бўйича оилавий поликлиникага назорат учун йўналтирилади.

Шикоят учун мурожаат

Тез тиббий ёрдам хизмати юзасидан шикоят бўлса, тезкор бўлимнинг куну-тун навбатчилик ташкил этилган катта шифокори телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: 236-73-32, 236-73-60

Ишонч телефонлари: 236-73-60, 236-73-68.

Рақам

Бир суткада тез тиббий ёрдам хизматига 2500 гача мурожаат келиб тушади.

2014 йил давомида тез тиббий хизмати томонидан 780 мингдан ортиқ бемор ва жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган, шулардан 127 минг нафари шифохонага ёткизилган.

Лайло РУСТАМОВА тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1