1

Ўзбекистонда аёл- парламентарийлар сони икки баравар кўпайди

СИЁСАТ 11.01.2020, 20:21
Ўзбекистонда аёл- парламентарийлар сони икки баравар кўпайди

Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, аёллар сони 2014 йилга нисбатан икки баравар кўпайди - 150 депутатдан 48 нафари ёки сайланганларнинг 32 фоизи аёллардир. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида аёлларнинг ўртача вакиллиги 25,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева маълум қилди.

“Президентимиз сиёсати туфайли биз аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сиёсатини фаол равишда илгари суриб, гендер масалаларини ҳал қила бошладик. Ва бугунги кунда барча соҳаларда аёлларнинг роли тобора ўсиб бормоқда.

Аёллар жасорат билан ўзларини тез ривожланаётган жамиятимизнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида намоён қила бошладилар. Бугунги кунда мамлакат тараққиётини аёллар иштирокисиз тасаввур қилиш қийин, ва буни ишонч билан аёллар ҳаракатининг янги босқичга чиқиши деб аташ мумкин.

Сенат гендер тенглигини таъминлаш борасидаги ташаббусларни, аёлларга нисбатан камситишларни тўлиқ бартараф этиш бўйича аниқ чораларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Шу мақсадда Гендер тенглиги бўйича комиссия фаолияти яқинда қабул қилинган аёлларимизнинг мақомини тартибга солувчи қонунларнинг ижроси устидан назоратни кучайтиради, бу эса ҳам давлат, ҳам жамоат ташкилотларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради", — дейди Нарбаева.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1