1

“Барселона” кетма-кет 10-ғалабасига эришди

СПОРТ 12.02.2015, 14:19
“Барселона” кетма-кет 10-ғалабасига эришди

“Барселона” Испания кубоги дастлабки ярим финалида “Вильярреал”ни мағлуб (3:1) этди. Шу тариқа, Каталония клуби барча мусобақаларда кетма-кет 10-ғалабасига эришди. Бу ҳақда olamsport.com хабар беради.

Бу жамоа учун 2010 йилдан буён энг узун серияга айланди. Сўнгги бор “Барселона” 4 январь куни ғалаба қозона олмаганди.

Ўшанда жамоа “Реал Сосьедад”га ютқазиб (0:1) қўйганди. Шундан буён Луис Энрике шогирдлари чемпионатда ҳам, Кубокда ҳам 5 мартадан зафар қучишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1