1

Абдулла Арипов номзоди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига таклиф этилди

СИЁСАТ 18.01.2020, 11:51
Абдулла Арипов номзоди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига таклиф этилди

Пойтахтимизда ЎзЛиДеП Сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Йиғилишда Конститутциямизнинг 98-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи муҳокама этилди. Асосий қонунимизга биноан Бош вазир номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун таклиф этилади. 

Мажлисда Абдулла Арипов номзоди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига номзод сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун таклиф этилиши белгиланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1