1

Зарур шарт-шароитларда яшаётган аҳоли кўрсаткичини 65 фоизга етказиш лозим — Президент

СИЁСАТ 21.01.2020, 14:59
Зарур шарт-шароитларда яшаётган аҳоли кўрсаткичини 65 фоизга етказиш лозим — Президент

Аввал хабар берганимиздек,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг маърузаси эшитиляпти.

Давлат раҳбари ҳукумат зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ уддалаяпти, дейишга ҳали эрта экани, халқ кўпроқ ва аниқ натижалар кутаётганини қайд этди.

– Жойларда жуда кўплаб муаммо ва масалалар ўз ечимини топиши зарур. Одамларимизнинг талаб ва эҳтиёжлари кун сайин ўсиб бормоқда, – деди давлатимиз раҳбари. – Шунинг учун, янги ҳукуматнинг барча аъзоларидан ўзи масъул ва жавобгар бўлган соҳаларга танқидий ёндашиб, келгусидаги ишларни ортиғи билан бажариш, халқимиз ва парламентга берилган ваъдалар устидан тўлиқ чиқиш талаб этилади. Бир сўз билан айтганда, амалий натижадорлик ва халқ манфаатларини рўёбга чиқариш ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони бўлади. 

Маълум қилинишича, охирги икки йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 44 миллиард доллардан 58 миллиард долларга ўсган. Мажлисда бу кўрсаткични икки баробар ошириб, 100 миллиард долларга етказиш, инфляция даражасини 5 фоизгача камайтириш, зарур шарт-шароитларда яшаётган аҳоли кўрсаткичини 65 фоизга етказиш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ҳукумат, Марказий банк ва барча даражадаги ҳокимларнинг умумий вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.  

Мажлис давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1