АсосийSport

Қосимжоновнинг Тбилиси Гран-присидаги илк ғалабаси

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида шахмат бўйича ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқичи давом этмоқда. Сайёрамизнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирокида ўтаётган нуфузли мусобақада ҳамюртимиз 2004 йилги жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда olamsport.com хабар беради.

Илк турни оқ доналарда ўйнашига қарамай бой берган ҳамюртимиз кеча ўтказилган 2-турда бироз кутилмаган натижа қайд этди. Қосимжонов қора доналарда ўйнашига қарамай, Шахрияр Мамадияровни мағлуб этди. Озарбайжонлик гросмейстер кеча илк турда қора доналарда франциялик Максим Вашье-Лагравдан устун келди. Кечаги қолган барча партиялар дуранг натижа билан якунланди.

Бугун Рустам Қосимжонов 3-турда оқ доналарда голландиялик Аниш Гири билан ҳисоб-китоб қилади. Бугун тур олдидан ҳамюртимиз бир очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди. Кучли учлик бораётган Евгений Томашевский, Александр Гришук ва айнан Ани Гири ҳисобида 1,5 тадан очко бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар