1

Коронавирус ҳали вакцинаси топилмаган касаллик. У ҳақда нималарни билиш керак?

САЛОМАТЛИК 24.01.2020, 10:07
Теглар: коронавирус, олдини олиш
Коронавирус ҳали вакцинаси топилмаган касаллик. У ҳақда нималарни билиш керак?

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугунги кунда долзарб бўлиб турган коронавирус ҳамда грипп касалликларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтгани хакида хабар берган эдик. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мутахассислари журналистлардан аҳолининг хабардорлиги ва огоҳлигини ошириш бўйича ҳамкорликка чақиришди.

ХЎШ, охири ўлим билан тугайдиган ва ҳали вакцинаси ишлаб чиқилмаган коронавирус ҳақида нималарни билишимиз керак?

Коронавирус инфекцияси юқиши натижасида одатдаги респиратор касалликлардагидай иситма, йўтал, нафас олиш қийинлишиши, нафас қисиши каби аломатлар пайдо бўлади. 

Ҳозирги вақтда коронавирус касаллиги бўйича илк ҳолат 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойда қайд этилган ва у келиб чиқиши номаълум зотилжам (пневмония) деб аталганди. Шу кунгача деярли бир ой ичида бу хасталикдан 17 та бемор вафот этгани айтилмоқда. 

Янги вируснинг генетик кодини таҳлил қилиб кўрган олимлар ушбу касаллик вируси 2000 йилларда бир қатор мамлакатларда авж олган ва 774 инсон ҳаётини олиб кетган Sars вирусига ўхшайди деган хулосага келишди. 

Коронавирус – ўзи нима?

Бу маълум вирус тури бўлиб, инфицирланган ҳужайралар цитоплазмасида кўпаяди. вирус дастлаб ҳайвонлардан юқиши айтилганди. Ҳозирда унинг одамдан одамга ҳам юқиши аниқланди. Коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи, маиший контакт йўли билан юқади, дейилмоқда.

Хитойнинг Ухань вилоятида вақт этган беморда буйрак фаолияти бузилиши ва бошқа ички аъзолар зарарланиши кузатилган. 

Жаҳонда 622 ҳолат қайд этилган бўлса, шуларнинг 617 таси Хитойда, 2 таси Тайвандда, АҚШ, Япония ва Жанубий Кореяда топилган.

Аломатлари дарров сезилмайди

АҚШда қайд этилган ҳолатда 30 ёшли фуқаро Хитойдаги Ухань вилоятига бориб келган ва бир неча кун ўзида аломатларни ҳис қилмаган. Учта йирик аэропортда уни текшириб кўришганда касаллик аломатлари ҳали бўлмаган. Аммо фуқаро Уханда касаллик тарқалганини интернетдан билгач, шифокорларга уни текшириб қўйишларини сўраб мурожаат қилган. Ҳозирда америкаликнинг аҳволи яхши. 

Касалликнинг яна бир номи – вирусли пневмония

  • Турғун юқори ҳарорат;
  • Умумий ҳолат ёмонлашиши;
  • Иштаҳа йўқолиши;
  • Тез-тез нафас олиш, нафас қисилиши;
  • Ҳолсизлик, арчоқ, фаолликнинг пасайиши;
  • Турли хусусиятли йўтал.


Коронавирус юқмаслиги учун нима қилиш керак?

Аввало огоҳ бўлиш керак, касаллик ўлимгача олиб борадиган юқумли зотилжам ривожланишига олиб келади.

Вирус ҳозиргача кам ўрганилган. Биринчи бўлиб касаллик Хитойдаги Ухань денгиз маҳсулотлари ва ҳайвонларининг улгуржи бозорида аниқланди, ҳозирги кунда эса касаллик нафақат Хитойнинг бошқа шаҳарларида, балки бошқа мамлакатларида ҳам кузатилмоқда.

👉 Коронавируслар — 38 турни ўз ичига олган вируслар оиласидир. Улардан фақат олтитасигина одамга юқиши мумкин эди, янги касаллик вируси эса еттинчисига айланди.

👉 Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, вирус ҳайвонлардан тарқалган, эндиликда эса одамдан одамга ҳам юқмоқда. ⠀

Вирус юқтириш хавфини камайтирамиз

✔️ қўлларни совунлаб ювиш ёки спирт билан артиш;

✔️ йўталганда ёки аксирганда оғиз ва бурунни ёпиш;

✔️ тумов ёки грипп аломатлари бор инсонлар билан ҳимоясиз яқин алоқада бўлмаслик;

✔️ иситма, йўтал ва нафас олиш қийинлашиши пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат қилиш;

✔️ жониворлар сотиладиган бозорларга борилган тақдирда, ҳимояланмасдан туриб ҳайвонларни ушлаш ёки ҳайвонлар тегиши мумкин бўлган жойларга тегишдан сақланиш;

✔️ овқатни, айниқса гўшт маҳсулотларини яхшилаб пишириш.

Ўз саломатлигингизни ўзингиз асранг!

(Шу мавзудаги батафсил мақола ва мутахассис тавсиялари "Даракчи" газетасининг 5-сонида эълон қилинмоқда).

Манзура БЕКЖОНОВА тайёрлади.

 

Шарҳлар

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкентда 14 кунлик карантин базалари ташкил этилади

23.03.2020, 23:49

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида 4 та, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 тадан 14 кунлик карантин тадбирлари...
Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди

15.03.2020, 15:46

Ўзбекистонда бир марталик тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш икки ой олдингига нисбатан ўн баробарга оширилди. 16 мартдан эътиборан эса тиббиёт ниқобларини хорижга экспорт қилиш тўхтатилади. Мамлакатимизда ҳимоя...
Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади

15.03.2020, 15:36

Бугун 15 март куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун брифинг ташкил этилди. Унда Ўзбекистонда коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1