1

Тошкент вилоятида қорамол ўғрилаган 4 нафар шахс ушланди

ЖАМИЯТ 23.02.2015, 13:00
Тошкент вилоятида қорамол ўғрилаган 4 нафар шахс ушланди

Келиб тушган аризага кўра, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Увак қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг молхонасидан бир бош қорамолини ўғирлаб кетилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайти хабар қилмоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғриликни шу туманнинг Қорахитой қишлоғида яшовчи 4 нафар шахслар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1