1

1 февралдан ким қанча маош олади? Мутахассис билан бирга ҳисоб-китоб қиламиз

ЖАМИЯТ 31.01.2020, 11:57
1 февралдан ким қанча маош олади? Мутахассис билан бирга ҳисоб-китоб қиламиз

Президентимизнинг 2019 йил 30 декабрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4555-сон қарорида, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилиши сабаб пенсия ҳисоб-китоблари қандай бўлиши ҳақида мутахассис ёрдамида доимий маълумот бериб боряпмиз...

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари Фаррух СУЛАЙМОНОВ сайтимиз ўқувчилари учун юқорида номи келтирилган қарор талаблари асосида меҳнат муносабатлари, солиқ ва божхона соҳасидаги янги белгиланган кўрсаткичларни ҳисоб-китоб қилиб беради.

ЯНГИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ҲИСОБ-КИТОБ

— 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

Миқдор номиҚўлланилиш соҳасиЯнги миқдори (1.02.2020 йилдан)

Эски миқдор

(1.08.2019-01.02.2020)

Фарқи
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоримеҳнат муносабатлари

ойига 

679330 сўм

ойига 

634 880 сўм

7 % 
базавий ҳисоблаш миқдорисолиқ ва божхона223000 сўм223000 сўмўзгаришсиз қолдирилди

Ушбу миқдорлар Президентимизнинг 2019 йил 21 майдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида ПФ-5723-сон Фармони билан 2019 йил 1 сентябрдан энг кам иш ҳақи ўрнига жорий этилган эди.

“Ушбу тушунчаларнинг амалга киритилиши иш ҳақлари, пенсиялар, солиқ тўловлари миқдори Республикада белгиланган энг кам ойлик ишҳақимиқдорига боғлиқлигига барҳам берилади. Ўз навбатида иш ҳақлари,пенсиялар, солиқ тўловларини бир-бирига боғлиқ бўлмаган тарзда ошириш имкониятини беради”. Юқоридаги миқдорлар кўрсатиб турибдики, базавий ҳисоблаш миқдори ўзгаришсиз қолмоқда. Бу эса ушбу миқдорга боғлиқ бўлган солиқ ва божхона тўловларининг ошмаслигини таъминлайди ва бу ўз навбатида товарлар (хизматлар) нархига ижобий таъсир кўрсатади.

ЭНДИ ҚАНЧА ҲАҚ ОЛАМИЗ?

— Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг асоси этиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қабул  қилинган ва Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси тасдиқланган.

Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш асоси сифатида Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланувчи ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб, қўлланилаётган тариф коэффициентлари ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.

Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1 разряди тариф коэффициенти 1,000 ни ташкил этади. Демак, 1 разряд бўйича иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида (679 330 сўм) бўлади. Шунга кўра, 7 разряд тариф коэффициенти 1,505 этиб тасдиқланган. Унинг миқдори 2020 йил 1 февралдан 1.022.392 сўм (1,505 х 679.330) бўлади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича 22 та разряд тасдиқланган бўлиб, шунга ўхшаш бошқа тариф сеткалари ҳам тасдиқланган (Давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткаси ва бошқалар).Тарифсеткаларидаги коэффициентлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш орқали аниқланади.

Меҳнат Кодексига асосан, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир ходим ойлик меҳнат ҳақи миқдорини разряд коэффициентини ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори орқали аниқлаши мумкин.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ошириш орқали иш ҳақи миқдорлари ошириб борилади.

ЖАРИМАНИ БИРГА ҲИСОБЛАЙМИЗ!

Солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва бошқа тўловларнинг миқдорлари базавий ҳисоблаш миқдорининг маълум миқдорида белгиланиши мумкин.

Масалан, (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси бўйича):

— Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш

– базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60  бараваригача (223.000 х 20 = 4.460.000 сўм) миқдорда жарима солинади (40-модда).

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек, мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги – базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солинади.

Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек, ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспортвоситалари мустасно – базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (223.000 х25 = 5.575.000 сўм) миқдорида жарима солинади.

Базавий ҳисоблаш миқдорига йиғимлар, божлар, солиқлар миқдори ҳам боғлиқ бўлиб, уларнинг миқдори ўзгаришсиз қолдирилди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1