1

Кадастр фақат уй учун эмас! Кадастр қилиниши шарт бўлган объектлар рўйхати билан танишинг.

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 09:25
Кадастр фақат уй учун эмас! Кадастр қилиниши шарт бўлган объектлар рўйхати билан танишинг.

Кадастр сўзини эшитганимизда деярли ҳаммада кўз олдига уйнинг ҳужжатлари келади.  

Аслида кадастр фақат бино-иншоотлар учунми?

Қарангки ундай эмас.  

Ҳаммаси бўлиб 21 та давлат кадастри мавжуд.  

 

Булар қуйидагилар:  

 

1. Давлат ер кадастри;

2. Фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри;

3.Давлат сув кадастри;

4. Давлат ўрмон кадастри;

5. Ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри;

6. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастри;

7. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;

8. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри;

9. Давлат шаҳарсозлик кадастри;

10. Гидротехника иншоотлари давлат кадастри;

11. Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастри;

12. Автомобил йўллари давлат кадастри;

13. Темир йўллар давлат кадастри;

14. Транспорт қувурлари давлат кадастри;

15. Алоқа объектлари давлат кадастри;

16. Энергетика объектлари давлат кадастри;

17. Чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри;

18. Табиий хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;

19. Техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;

20. Картография-геодезия давлат кадастри;

21. Ҳудудлар давлат кадастри.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1