АсосийJamiyat

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида ёнғин туфайли 2 киши ҳалок бўлган

Ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида жами 168 та ёнғинлар қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 7 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 2 нафар фуқаролар ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 80 млн. 596 минг сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 956 млн. 930 минг сўмдан ортиқ моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган. Бу ҳақда ИИВ расмий сайти хабар беради.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи фуқаро О.Хамидовнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 205 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда қўшнисининг уйини 5 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Хоразм вилояти Хива туманида яшовчи фуқаро А.Ахмедованинг ошхонасида чақнаш содир бўлган. Ошхонадаги газ плитасига ўрнатилган пропан газ баллони шлангидан сизиб чиққан газ ҳидини сезмаган уй эгасининг келини, ошхонага кириб гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида уйнинг 24 кв. метр майдонда томи ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй бекасининг келини ва 6 ёшли невараси куйиш тан жароҳати олишиб туман шифохонасига жойлаштирилганлар ҳамда 5 ёшли неварасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи И.Зариповнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Натижада уйнинг 80 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

 

    Бошқа янгиликлар