1

Кечикаётган суд қарори ижросини ким таъминлайди?

САВОЛ-ЖАВОБ 12.02.2020, 17:21
Кечикаётган суд қарори ижросини ким таъминлайди?

— Ёшим 69 да. Ҳисобчи, иқтисодчи, омборчи бўлиб ишлаганман. Мен ишлайдиган хўжаликка янги раис келди. У мендан мажбурий меҳнат таътилига ариза ёздирди. Ўрнимга бир танишини ишга олди. Меҳнат таътилидан кейин раиснинг олдига борсам, турли баҳоналар қила бошлади. 2 йилдан сўнг вилоят прокуратураси ва вилоят касаба уюшмасига мурожаат қилдим. Сўнг ишга тикланиб, 2 йиллик маошимни ундириш ҳақида қарор чиқарилди. Аммо суд қарори ижро этилмаяпти...

Шукурулло Юлдашев, Андижон тумани

Жасур СИРОЖЕВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси: 

— ФПКнинг 451-моддасига мувофиқ, суднинг ҳал қилув қарори мажбурий тартибда ижро этиш учун, агар қонунда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, у қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан 3 йил ичида тақдим этилиши мумкин.

  • Даврий тўловларни ундириш учун  Ишга тиклаш низолари бўйича ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой;
  • Ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича зарар етказилгани иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб 1 йил;
  • Бошқа меҳнат низолари бўйича ходим ўз ҳуқуқи бузилганини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ой.

Ушбу моддада белгиланган муд- датлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин. Олий суд Пленуми “Судлар томони- дан меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарорининг 3-бандига кўра, судья даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асосберилган ижро варақалари бу тўловлар ундириладиган бутун давр ичида ижрога тақдим этилиши мумкин. Ижро варақаси ижрога тақдим этилгунига қадар ўтган вақт учун даврий тўловлар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида ундирилади. Агарда cизнинг фойдангизга иш ҳақи ундириш тўғрисида суд қарори чиқарилган-у, ушбу суд қарори ижро этилмаган бўлса, суддан иш ҳақини ундириш ҳақида ижро варақадан дубликат беришни сўраб мурожаат этишингиз лозим.

Шунингдек, ФПКнинг 451-моддаси талабига мувофиқ, муддат узрсиз сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, суд томонидан ижро варақаси берилиши рад этилиши мумкин.

Бундан ташқари, иш ҳақини унди- риш ҳақида суд қарори мавжуд бўлган тақдирда, судга такроран айнан ўша ташкилотга нисбатан иш ҳақини ундириб олиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этиш мумкин эмас. Чунки, ФПКнинг 124-моддасига кўра, ФИБ суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса, суд иш юритишни тугатади.

Меҳнат кодексининг 275-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг пул ундиришга доир талабларини ҳеч қандай муҳлат билан чекламай, ҳамма вақт учун қондиришга ҳақли.

Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилингани, бошқа ишга ғайриқонуний равишда ўтка- зилгани ёки ишдан ғайриқонуний равишда четлатилгани оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун ходимга ҳақ тўлаш тўғрисидаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида меҳнат низоларини кўрувчи орган томонидан ходимнинг пул ундиришга доир талаблари бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун қондирилади. Ходимнинг пул ундиришга доир бошқа талаблари 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун қондирилади.

Маълумот тариқасида билдирила дики, Меҳнат кодекси 270-моддасига мувофиқ, судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:

  • Ишга тиклаш низолари бўйича ходимга у билан меҳнат шартно- маси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой;
  • Ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича зарар етказилгани иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб 1 йил;
  • Бошқа меҳнат низолари бўйича ходим ўз ҳуқуқи бузилганини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ой.

Ушбу моддада белгиланган муд- датлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин. Олий суд Пленуми “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонун- ларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарори- нинг 3-бандига кўра, судья даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан даъво аризани қабул қилмасликка ҳақли эмас. Суд даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган деб топса, бу муддатни тиклайди. Агар суд ишдаги ҳужжатларни ҳар томонлама текшириб, судга мурожаат қилиш муддати узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганини аниқласа, даъвони рад этади.

ФПКнинг 10-моддаси ҳамда Фуқаролик кодексининг 153-моддасининг 2-қисми мазмунига кўра, фуқаролик суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги асосида амалга оширилиши туфайли даъвогарнинг судга мурожаат этиш муддатини ўтказиб юборилгани масаласи суд томонидан фақат низодаги тарафнинг берган аризасига мувофиқ қўлланилади.

Шунга кўра, иш ҳақи ундириш ҳақи- даги даъво талаби билан ўз вақтида судга мурожаат этилмаслиги ўз навбатида тарафларнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги талаби билан даъво талаби рад этилиши мумкин.

Юқоридаги қонун ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли ФИБ туманлараро судига мурожаат этиш тавсия этилади. 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1