АсосийSport

Жанубий Корея-Ўзбекистон ўйини чипталарининг нархи маълум бўлди

Бугун 9-март куни Жанубий Корея футбол ассоцияцияси шу йилнинг 27-март куни Теджон шаҳрида ўтадиган Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини чипталари нархини эълон қилди, дея хабар бермоқда www.stadion.uz нашри.

Унга кўра, 1-даражали жойлар чиптаси 50.000 вон (45 АҚШ доллари), 2-даражали ўриндиқлар чиптаси 30.000 вон (27 АҚШ доллари), 3-даражали жойларга чипта эса 20.000 вон (18 АҚШ доллари) этиб белгиланди.

Шунингдек, мактаб ва коллеж ўқувчилари учун сотиладиган имтиёзли чипталар 15.000 вон (13 АҚШ доллари)га баҳоланган. Чипталар 9-март куни сотувга чиқиши хабар қилинмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар