1

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда “2019-йил одами” дея эътироф этилди

СИЁСАТ 17.02.2020, 19:00
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда “2019-йил одами” дея эътироф этилди

Бугун, 17-февраль куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Элчихонаси мажлислар залида Президент Шавкат Мирзиёевга “Ala-Too Ayimdari” (“Ола-Тау хонимлари”) экологик ҳаракати томонидан “2019-йил одами” унвонини берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.

Республика раҳбарияти топшириғига биноан махсус мукофот ва дипломни қабул қилиш учун Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. 

Маросимда “Aла-Тоо Aйимдари” ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибайева нутқ сўзлаб, ўзбек-қирғиз муносабатларини сифат жиҳатдан янги юқори босқичга кўтарилиши, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дўстлик, тинчлик, яхши қўшничилик, конструктив ва қардош муносабатларини яратиш сиёсати Ўзбекистон раҳбари номзоди танланишининг асосий сабаби эканлигини таъкидлади. “Aла-Тоо Aйимдари” ҳаракатининг мукофоти, аслида, бутун Қирғизистон халқининг иродаси ифодасидир.

Жипаргул Баргибайева қардош Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва этник озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. “этник қирғизлар зич яшайдиган Жиззах вилоятидаги Манас қишлоғининг жуда қисқа муддатда янгиланишини Қирғизистонда катта миннатдорчилик билан қарши олинди”, - деди ҳаракат раҳбари. Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва конструктив сиёсати туфайли икки мамлакат ўртасидаги чегара масаласи қисқа вақт ичида деярли ҳал қилинди.

Ўз навбатида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президенти номидан “Aла-Тоо Aйимдари” ҳаракатига ва у орқали шахсан қардош Қирғизистон халқига Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътироф этилгани учун самимий миннатдорлик ва чуқур ҳурматни изҳор этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1