АсосийSport

ЕЧЛ 1/8 финал: Ибраҳимовичсиз қолган ПСЖ “Челси”ни мусобақадан чиқариб юборди

ПСЖ футболчилари ЕЧЛ нимчорак финали жавоб учрашувида “Челси” меҳмони бўлишди ва шиддатли кечган ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг натижани қайд этиб, “парижликлар” меҳмонда урилган голлар эвазига чорак финалга йўл олишди. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар бермоқда. 

Учрашувнинг асосий вақтида ҳар икки жамоанинг ҳимоячилари ўз ҳисобларига гол ёзишди. 81 дақиқада Гарри Кэхилл“Челси”ни олдинга олиб чиққан бўлса, 86 дақиқага келиб Давид Луис ўртадаги мувозанатни тиклади.

Экстра таймда Эден Азар пенальтидан гол киритиб, яна майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Ўйинда ҳал қилувчи голни эса Тиаго Силва киритди ва ПСЖнинг кейинги босқичга чиқишини таъминлади.

Айтиш лозимки, ПСЖ футболчилари 31 дақиқадан бошлаб жамоа етакчиси Златан Ибраҳимовичсиз ўйинни давом эттиришганди. Швециялик футболчи Оскарга нисбатан қўполлик ишлатгани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

“Челси” — “ПСЖ” 2:2 (биринчи учрашув - 1:1)

Голлар: Кэхилл, 81, Азар, 96 (с пенальти) — Давид Луис, 86, Тиаго Силва, 114

Огоҳлантиришлар: Оскар, Рамирес, Д. Коста — Мотта, Матуиди, Давид Луис, Верратти

Четлатилиш: Ибрахимович, 31

“Челси”: Куртуа — Иванович, Терри, Кэхилл, Аспиликуэта — Матич (Зума, 84), Рамирес (Дрогба, 91) — Оскар (Виллиан, 46), Фабрегас, Азар — Д. Коста

ПСЖ: Сиригу — Маркиньос, Тиаго Силва, Давид Луис, Максвелл — Матуиди (Рабио, 82), Мотта, Верратти (Лавесси, 82) — Кавани, Ибрахимович, Пасторе (Ван дер Виль, 118)

    Бошқа янгиликлар