1

Шавкат Мирзиёев Туркияда қандай кутиб олинди? (фото ва видео)

СИЁСАТ 20.02.2020, 08:32
Шавкат Мирзиёев Туркияда қандай кутиб олинди? (фото ва видео)

Туркия Республикаси Президенти саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. 

Шундан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. 

Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шундан сўнг, Анқара шаҳрида Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатларимиз ҳамкорлигига оид барча масалалар ва уларнинг ечимлари, истиқболдаги асосий вазифалар ҳамда қўшма лойиҳалар келишиб олинди.

Шавкат Мирзиёев Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун Режеп Таййип Эрдоғанни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1