1

САЙЛОВ-2015: «БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ОВОЗ БЕРАМИЗ»

ЖАМИЯТ 18.03.2015, 20:16
САЙЛОВ-2015: «БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ОВОЗ БЕРАМИЗ»

Жорий йилнинг 29 март куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловига ҳар томонлдама қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жойларда  ушбу муҳим тадбир олдидан турли учрашувлар, давра суҳбатларда ўтказилмоқда. Бу жараёнда, ёшлар, айниқса, сайловда илк бор иштирок этаётган йигит-қизларнинг сиёсий онги, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш катта ўрин тутади.

Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетида ўтказилган тадбир ҳам ана шу мавзуга бағишланди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, университеттнинг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

-Мен Президент сайловида бу йил илк бор қатнашаман, - дейди университетнинг Бухгалтерия ва аудит факультети 3-босқич талабаси, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти факултет етакчиси Лазизхўжа Мўйдинов. – Кўплаб тенгдошларим қатори мен ҳам бу жараёнда иштирок этиб, ўз конституцион ҳуқуқимдан фойдаланиш баробарида юртимизнинг эртанги куни, Ватанимиз истиқболига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу сиёсий жараённинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, Ўзбекистондаги сайлов тизиминингўзига хос, афзал жиҳатлари, давлат бошқарувининг асосий принциплари, Ўзбекистон Ресрубликаси Президентлигига номзодлар олдига қўйидагидан талаблар, Президентнинг ваколатлари ва асосий вазифалари  хусусида сўз юритишди. Сайловда иштирок этаётган номзодларнинг дастури, бир-биридан фарқли жиҳатларига алоҳида урғу берилди.

Тадбир турли савол-жавоблар, баҳс мунозаларга бой тарзда ўтди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1