Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартдарини (МҲХС) жорий этиш жараёнини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган Молия вазирлиги хабар беради.
Қарорга биноан, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ва мазкур соҳада кадрларни тайёрлашнинг замонавий усулларини босқичма-босқич жорий этишнинг “Йўл харитаси” тасдиқланди.
“Йўл харитаси” ўн саккизта чора-тадбирларни қамраб олган, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан эълон қилинадиган молиявий ҳисоботларни сифатини халқаро принципларга мувофиқлиги назоратини ўтказишга, шунингдек қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган:
- МҲХСни жорий этиш жараёнини тизимлаштириш ва унинг натижадорлигини ошириш.
- Кадрларни тайёрлаш ва олий таълимнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишлари сифатини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар.
- МҲХС бўйича бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида мутахассисларни ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш