1

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича 58-сессиясида қатнашди

ЖАМИЯТ 19.03.2015, 12:23
Ўзбекистон делегацияси БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича 58-сессиясида қатнашди

Ўзбекистон делегацияси 2015 йил 9-17 март кунлари БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Вена шаҳрида бўлиб ўтган 58-сессияси ишида қатнашди.

Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотиклар устидан назорат бўйича миллий ахборот-таҳлилий марказ, ташқи ишлар вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат, дея хабар беради uz24.uz  нашри “Жаҳон” ахборот агентлиги маълумотларига таяниб.

Тадбирда БМТ га аъзо мамлакатларнинг юқори лавозимли шахслари иштирок этиб, наркотиклар контрабандаси соҳасидаги замонавий мойилликлар, шунингдек халқаро даражада наркотик ва психотроп моддалар тарқалиши муаммосига қарши кураш масалалари муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1