1

Наманганда автомобиль олиб қочганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 23.03.2015, 11:51
Наманганда автомобиль олиб қочганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Наманган шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқародан «Дамас2» русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушди.  Ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, ариза муаллифи ўз автомашинасини Уйчи кўчасида жойлашган компьютер ўйинлари хонаси олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон  Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, йўқолган автомашина Канда маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи 27-ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Транспорт воситаси қонуний эгасига топширилди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1