1

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

САВОЛ-ЖАВОБ 03.03.2020, 16:06
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

— Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олмоқчи эдим. Бунинг учун керакли ҳужжатлар рўйхати билан таништирсангиз, илтимос...

Анбарали Акрамов, Фарғона вилояти Қувасой тумани

Фаррух СУЛАЙМОНОВ, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарат бўлим бошлиғи ўринбосари: 

— Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

► Пенсия тайинланаётган шахснинг паспорти;

► Оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома...);

► Вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

► Вафот этган боқувчининг иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат (меҳнат дафтарчаси...);

► Вафот этган боқувчининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.

Булардан ташқари, зарур ҳолларда бошқа ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

Мисол учун:

► Оила аъзолари 16-18 ёшдаги ўқувчилар ҳисоб­ланиши тўғрисидаги маълумотномаси;

► Тегишли орган томонидан берилган ҳарбий хизматни, партизан отрядлари ва қўшилмаларда бўлганликни, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилганликни тасдиқлайдиган маълумотнома; 

► Олий таълим муассасаларида, аспирантурада, докторантурада ва клиник ординатурада, таянч докторантурада ва докторантурада кундузги ўқишни тасдиқлайдиган диплом ёки маълумотнома ва бошқалар..

Таҳририят: Фуқарони қизиқтирган масалада ҳам талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини қисқартириш вақти келмадимикан-а?

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1