1

САЙЛОВ 2015: Молия институтида сайловга бағишланган учрашув бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 24.03.2015, 11:47
САЙЛОВ 2015: Молия институтида сайловга бағишланган учрашув бўлиб ўтди

2015 йил 23 март куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари, гуруҳ мураббийлари ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ушбу тадбир мамлакатимизда жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда биринчи маротаба сайловда иштирок этаётган ёшларнинг миллий сайлов қонунчилиги ва унинг конституциявий асослари билан таништириш борасидаги билимларини янада оширишга қаратилди.

Тадбирда асосан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда сайлов тўғрисидаги қонунларимизда сайловларнинг умумийлик, тенглик, тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш, кўппартиявийлик, муқобиллик, очиқлик ва ошкоралик, эркинлик, адолатлилик ҳамда ҳаққонийлик каби халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик принциплари ўз ифодасини топганлиги, буни чет эллик кузатувчилар, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам алоҳида эътироф этаётганлиги  ҳақида сўз юритилди.

Юртимизда демократик, эркин ва адолатли сайлов принциплари қонунчилик билан ишончли ҳимоя қилиниши, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий ва жиноят қонунчилигида сайловни ўтказишга оид принциплар, қоидаларни бузганлик учун тегишли жавобгарлик чоралари қатъий белгилаб қўйилгани ҳақида ҳам алоҳида эътироф этилди.

Давра суҳбати сўнгида талабаларни қизиқтирган барча саволларга депутатлар ва мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1