1

Ўзбекистон миллий кутубхонасида Маҳмуд Замахшарий таваллудининг 940 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 24.03.2015, 16:54
Ўзбекистон миллий кутубхонасида Маҳмуд Замахшарий таваллудининг 940 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида улуғ мутафаккир Маҳмуд Замахшарий таваллудининг 940 йиллигига бағишланган “Маҳмуд Замахшарий мероси ва ҳозирги замон” мавзусидаги илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар беради.

Унда республикадаги фан арбоблари, таниқли тарихчилар, филолог ва файласуфлар иштирок этишди.

Алломанинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий бўлиб, у 1075 йил 19 март куни қадимги Хоразмдаги Замахшар қишлоғида таваллуд топган. У кўпдан-кўп шогирдларни тарбиялаган. Буюк олим ўзининг 50 дан ортиқ асарларини ёзиб қолдирган.

Унинг қаламига мансуб “Ал-Кашшоф ан ҳақоиқ иттанзийл ва уйун илақовийл фи вужуҳ иттаъвийл” (“Қуръон ҳақиқатлари ва уни шарҳлаш орқали сўзлар кўзларини очиш”) асари Қуръон тафсирига бағишлангандир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1