Республикамизда кинология хизмати такомиллашуви борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

ЖАМИЯТ 26.03.2015, 12:16
Республикамизда кинология хизмати такомиллашуви борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Кинология хизмати Республикамиз ҳудудида жамоат тартибини сақлашда, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни хизмат итлари ёрдамида “изи совумасдан” фош этиш, фуқароларнинг хавфсизлиги, осойишталигини таъминлашда ўзининг беқиёс имкониятларга эга эканлигини такрор ва такрор намоён этиб, ички ишлар органларининг илғор хизмат соҳалари орасида муносиб ўрин эгаллаб бормоқда. Хусусан, бу борада Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг ташаббуси билан 2006 йилда ташкил этилган Кинолог ходимлар ва қидирув хизмат итларини тайёрлаш Маркази ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширмоқда. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлиги хабар беради.

Бугунги кунда марказда асосий эътибор, жойларда кинология хизматларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, ходимларнинг билим савияси ва касб махоратини ошириш,хизмат итлари учун зарурий шарт-шароитлар яратиш, зотдор хизмат итларини сотиб олиш, хизмат итларининг махсус йўналишлар бўйича тайёргарлик даражасини яхшилаш масалаларига қаратилган ва бу борада салмоғли ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этиш лозим, Марказда Республика ички ишлар органларининг кинология хизматларидан жалб этилаётган тингловчиларни сифатли ва самарали таълим олишлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилган.

Кинология хизмати ҳозирги фан ва техника ривожланган бир даврда бутун дунёда гиёҳвандликка қарши курашиш, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва қурилмалари,қурол-яроғ ҳамда ўқ-дориларни қидириб топиш борасида муҳим ахамият касб этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1