“Ўзагросуғурта” ДАСК (ОАЖ) томонидан мамлакатимизда суғурта хизматларини ривожлантириш борасида қатор ижобий ишлар амалга ошири

ЖАМИЯТ 28.03.2015, 16:56
“Ўзагросуғурта” ДАСК (ОАЖ) томонидан мамлакатимизда суғурта хизматларини ривожлантириш борасида қатор ижобий ишлар амалга ошири

Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорида суғурта хизматларини ривожлантириш, борасида “Ўзагросуғурта” ДАСК (ОАЖ) томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан компания томонидан 2014 йил мобайнида суғурта фаолиятини кенгайтириш, мажбурий суғурта турларини оммавий тарзда ташкил этиш, қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳолига кўрсатаётган суғурта хизматлари сифатини ва кўламини яхшилаш, Республика суғурта бозорида Компания мавқейини мустаҳкамлаш, ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги йилларда жорий этилган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қонунлари айнан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган.

Компания томонидан 2014 йил давомида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш суғурта тури бўйича 42 298 та шартнома тузилган бўлиб шартномалар бўйича олинган жавобгарлик ҳажми қарийб 5 триллион сўмга етди. Суғуртанинг ушбу туридан 160 дан ортиқ даъво аризалари кўриб чиқилди ва жабрланувчиларга ва вафот этган ходимларнинг меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига 3 млрд сўмдан ошиқ суғурта товони тўланди. Бу ўз навбатида, иш берувчиларнинг мулкий манфаатлари ҳимояланишига ва молиявий барқарорлигига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.

Санжар Саидахмедов  “Ўзагросуғурта” ДАСК (ОАЖ) Жавобгарликларни мажбурий суғурталаш бўлими менежери “УзРепорт” АА мухбирига берган интервьюсида шундай деди:

– Жорий йилда мазкур қонунни ижроси таъминланиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат статистика қумитаси  томонидан 17.12.2014й. ишлаб чиқилган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини амалга оширилмоқда.

Жумладан: Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш суғурта тури бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган суғурта компаниялари ўртасида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ўзаро маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиш мақсадида ягона тизим баъзасини яратиш;фермер хўжаликларида ўқув семинарларини ўтказиш;

телевидение орқали реклама рольикларини намойиш этиш;

2014 йил давомида “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижросини таъминланиши юзасидан бир қатор ишлар олиб борилди.

Жумладан маҳаллий ҳокимликлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик ишларининг ташкил этилиши натижасида 2014 йил давомида 737000 дан ортиқ суғурта шартномалари тузилган бўлиб шартномалар бўйича олинган жавобгарлик ҳажми қарийб  5 триллион сўмга етди. Суғуртанинг ушбу туридан 1400 дан ортиқ даъво аризалари кўриб чиқилди ва жабрланувчиларга 2 млрд 400 млн сўмдан ошиқ суғурта товонлари тўлаб берилди.

Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти тўлашда суғурта қилдирувчиларга яъни 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари меҳнат фронти фахрийлари, ногирон ва нафақахўрларга суғурта мукофоти суммасининг 50 фоиз миқдорида жами 124 млн. сўмлик чегирмалар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1