1

Президент сайловлари: 29 март соат 17.00 га келиб сайловчиларнинг 85,2 фоизи овоз берган

ЖАМИЯТ 30.03.2015, 12:12
Президент сайловлари: 29 март соат 17.00 га келиб сайловчиларнинг 85,2 фоизи овоз берган

Кеча, 29 март куни сайлов участкаларида Ўзбекистон Президентини сайлаш бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. 29 март соат 17.00 ҳолати бўйича унда 17 миллион 728 мингдан ортиқ фуқаро қатнашди, бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 85,2 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот ганетлиги хабар беради.

Ушбу рақамлар Президент сайловларини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида халқаро кузатувчилар, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун ташкил этилган навбатдаги брифинг давомида маълум қилинди.

Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Япония, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Хитой, Индонезия, Таиланд ва Ҳиндистондаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёни якунланган. 

Мамлакатимизнинг Афғонистон, Озарбайжон, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Қувайт, Саудия Арабистони, Россия Федерацияси, Украина, Миср, Греция, Латвия, Туркия, Австрия, Бельгия, Германия, Испания, Италия, Польша, Франция, Швейцария, Буюк Британиядаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил қилинган сайлов участкаларида эса овоз бериш жараёни давом этмоқда. Республиканинг Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналари қошида ташкил қилинган сайлов участкалари ҳам очилган.

Айни дамда Марказий сайлов комиссиясига сайлов қонунчилиги бузилгани ҳақида бирор-бир маълумот келиб тушмаган.

Шунингдек брифингда ҳудудлардаги овоз бериш жараёни бўйича маълумотлар ҳам эълон қилинди. Масалан, Бухорода бу пайтга келиб рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 84,3 фоизи, пойтахтда эса 85,9 фоизи овоз берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1