1

Ўзбекистонда реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг 54 та бузилиши ҳолатлари аниқланди

ЖАМИЯТ 30.03.2015, 15:46
Ўзбекистонда реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг 54 та бузилиши ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси хусусйлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан 2014 йилнинг биринчи чорагида реклама бозорининг 79 та ўрганилиши амалга оширилди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар беради.

Натижада 54 та қонунчиликни бузиш ҳолатлари аниқланди, хўжалик юритувчи субъектларига 37 та кўрсатма берилди, 19та мансабдор шахсларга маъмурий жарималар қўлланди.

Қонун бузилишларнинг асосий қисми рекламада махсулот ҳақида салмоқли ва зарурий маълумот, жумладан уни сотиб олиш ва фойдаланиш шартлари ҳақидаги малумотларнинг бир қисми йўқлигидан иборат. Шунингдек, керакли маълумот кичик шрифтда ёзилиши ёки тўлиқ ва қўшимча маълумот олиш учун бошқа манбага мурожаат қилиш лозимлиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳам учрайди.

Мазкур ҳаракатлар атайин, истеъмолчилардан зарурий маълумотни яшириш ёки айтмаслик орқали амалга оширилиб, охир оқибатда уларнинг алданишига сабаб бўлади. Қўмита мутахассислари реклама бозорида фаолият юритаётган компанияларни огохлантиришадики, тегишли лицензияга эга бўлмаган нодавлат таълим муассасалари, яъни ўқув марказлари ва курсларнинг рекламаларини қабул қилиш ҳамда жойлаштириш қатъиян ман этилади.

Ушбу йўналишда лицензиясиз фаолият юритиш ҳақидаги маълумот солиқ ва ҳуқуқни мухофаза қилиш идораларига берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1