Бититувчиларга касб танлашга консультатив марказлар кўмаклашади

ЖАМИЯТ 30.03.2015, 16:20
Бититувчиларга касб танлашга консультатив марказлар кўмаклашади

Ўзбекистонда Академик лицей ва касб ҳунар коллежлари ҳузурида консультатив марказлар пайдо бўлади. Бу тўғрисидаги Низом олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус касб ҳунар таълими маркази, Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланди. Низомга мувофиқ, ҳар бир Академик лицей ва касб ҳунар коллежида консультатив марказлар фаолият юритади, дея хабар беради Podrobno.uz нашри Norma.uz маълумотлари асосида.

Марказлар битирувчиларни касб танлаш бўйича консультация қилиб, лицей ёки коллеждаги таълим йўналишлари ҳақида хабадор этишади, маълумот буклетларини беришади, тестларни ўтказиш муддати ҳақида маълумот беришади, мактаб битирувчиларининг шахсий ҳужжатларини шакллантиради. Беллиб қўйилдики, марказ аъзолари сони 5 кишидан кам бўлмаслиги лозим. Марказга раҳбарлик қиладиган лицей ва коллеж директоридан ташқари, унинг таркибига психолог ва тажрибали педагоглар кириши лозим. Низом ҳарбий академик лицейларга тегишли эмас. Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. Қарор 2014 йил 26 майдан кучга кирди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1