АсосийSport

Ўзбекистон терма жамоаси йирик ҳисобда Японияга имкониятни бой берди

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Японияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида 1:5 ҳисобида рақибига имкониятни бой берди, дея хабар беради sports.uz нашри.

Биринчи бўлимнинг 6 дақиқасидаёқ рақибимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бурчакдан узатилган тўпга Ташихиро Аоямаэгалик қилди ва чамаси 25-27 метрлардан кучли зарба йўллаб, Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Биринчи бўлим давомида Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Рашидовда ҳисобни тенглаштириш учун қулай вазиятлар вужудга келганди, аммо, омад биздан юз ўгирди.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳамюртларимиз тезкор гол ўтказиб юборишди. 54 дақиқада Шинжи Оказаки жамоадошидан ажойиб узатмани қабул қилди ва “қалдирғоч” услубида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Учрашув якунланишига 10 дақиқа қолганда жамоалар очиқ ўйин намойиш қила бошлашди. 80 дақиқада Шибасаки вакилларимиз хатосидан унумли фойдаланиб, деярли майдон марказидан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Бир дақиқа ўтар ўтмас Ислом Тўхтахўжаевҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Аммо, бу ҳали ҳаммаси эмасди. 83 дақиқада Усами японияликларга тўртинчи голни олиб келган бўлса, учрашув сўнггида Кавамата бешинчи голни киритди.

Шу тариқа Миржалол Қосимов бошчилигидаги Миллий терма жамоамиз ўртоқлик учрашувида Японияга йирик, 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Япония – Ўзбекистон – 5:1

Голлар: Аояма (6), Оказаки (54), Шибасаки (80), Усами (83), Кавамата (90) – Тўхтахўжаев (81)

Огоҳлантириш: Тўраев (50)

Япония: Эйджи Кавашима, Ацуто Учида (Низумото, 46), Масато Моришиге, Ген Шожи, Готоку Сакаи, Тошихиро Аояма, Ясуюки Конно (Отта, 46), Такаши Инуи (Усами, 63), Кейсуке Хонда (Осако, 72), Синдзи Кагава (Шибасаки, 69), Синдзи Окадзаки.

Ўзбекистон: Акбар Тўраев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 74), Александр Мерзляков (Сардор Мирзаев, 59), Азиз Ҳайдаров, Лутфулла Тўраев (Шавкат Муллажонов, 84), Санжар Турсунов (Фаррух Сайфиев, 59), Сардор Рашидов, Воҳид Шодиев (Зоҳир Қўзибоев, 46), Баҳодир Насимов.

 

    Бошқа янгиликлар