Кеча, 1 апрель куни Голливуднинг машхур юлдузларидан бири Мила Йовович иккинчи қизини дунёга келтирди. Бу хабарни унинг турмуш ўртоғи Пол Андерсон оммавий ахборот воситаларига етказган ва қизалоқнинг тонгда, 05:45 да дунёга келганини айтган. Дашиель Иден исми берилган қизалоқнинг 7 ёшли опаси ҳам бор. Мила Йовович чақалоқнинг суратини ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди.
02.04.2015 06:48





