АсосийJamiyat

Тошкентда апрель ойида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар номи эълон қилинди

Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси жорий йилнинг апрель  ойи якунигача ер қазиш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган кўчаларни маълум қилди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар қилади.

1. Миробод тумани, Т. Шевченко кўчасида “Ўзинтерқурилиш” ташкилоти томонидан  Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги  биноси учун ўрта босимли газ тармоғи ва ичимлик сувини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 11 апрелгача.

2. Яккасарой тумани, Братислава кўчасида транспорт харакатини Тафаккур кўчасидан Юсуф Хос Ҳожиб кўчасигача ёпган ҳолда “Pozitiv story master” МЧЖ ташкилотига тегишли иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг муддати 28 апрелгача.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати Тошкент шаҳар кўчалари чорраҳаларига ташқи кузатув камералари ўрнатиш мақсадида олиб борилаётган, шунингдек, турли сабаблар туфайли авария содир бўлганда амалга ошириладиган тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишлари бундан мустасно эканлигини маълум қилади ва ҳаракатланиш вақтидаги ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.

 

    Бошқа янгиликлар