Англиянинг "Ливерпул" футбол клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Мисрда коронавирусга қарши курашиш учун 1,17 миллион евро эҳсон қилди.
"Муҳаммад коронавирусга қарши курашиш учун 20 миллион миср фунти (1,17 миллион евро) эҳсон қилди. Унинг бу ҳаракати мамлакатимиздаги спортнинг тимсолига айланди", деб ёзган Мисрнинг собиқ Спорт вазири Холиб Абдулазиз ўз Твиттер саҳифасида.