АсосийДунё

Эронда электр инқирози кучаймоқда

Қатор давлат муассасалари фаолиятини тўхтатмоқда.

'Эронда электр инқирози кучаймоқда'ning rasmi

Эрон электр таъминотида чекловларни жорий қилмоқда ва давлат муассасалари ҳамда корхоналар фаолиятини тўхтатмоқда.

Бунга сабаб — энергетика соҳасидаги инқироз бўлиб, у ноябр ойида Эроннинг заиф инфратузилмаси ва Исроил томонидан уюштирилган газ қувурларининг портлатилиши туфайли юзага келган.

Энергетика инқирози оқибатида жорий ҳафта давомида Эрон иқтисодиётида ишлаб чиқариш камида 30-50% га қисқарган, зарар эса ўнлаб миллиард долларни ташкил этиши мумкин.

Эрон ёқилғи субсидияларини қисқартиришни, жумладан, ойлик етказиб беришни 87 миллион литрдан 42,5 миллион литргача камайтириш ва нархларни оширишни режалаштирмоқда. Субсидияланган ёқилғи нархи ҳар бир литр учун 15 000 риялдан 20 000 риялга ошади, ярим субсидияланган ёқилғи нархлари эса 80 000 риялга етади. Режа, шунингдек, ҳар бир кишига 15 литр бензин бериш билан чекланишни ва транспорт воситаларига квота тартибини кучайтиришни кўзда тутади. 

Эрон ҳукумати бу чора-тадбирларни мамлакатда яшаш харажатларининг кескин ошиши, миллий валютанинг қадрсизланиши ва энергия танқислиги фонида амалга оширмоқда. Шу билан бирга, ҳукуматнинг зиддиятли баёнотлари жамоатчилик хавотирини янада кучайтирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мужтабо Хоманаий махфий музокараларда иштирок этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 12:53

    Мужтабо Хоманаий махфий музокараларда иштирок этгани айтилмоқда

    Ҳозирда томонлар расмий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.

    'Хитой АҚШни хитойлик тадқиқотчининг ўлими бўйича тергов олиб боришга чақирди'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 08:54

    Хитой АҚШни хитойлик тадқиқотчининг ўлими бўйича тергов олиб боришга чақирди

    CBS News хабарига кўра, хитойлик тадқиқотчи федерал терговчилар билан суҳбатлашгандан сўнг қисқа вақт ичида вафот этган.

    'Ҳизбуллоҳ Ливанга қилинган ҳужумларга жавобан Шимолий Исроилга ракета учирди'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 07:16

    Ҳизбуллоҳ Ливанга қилинган ҳужумларга жавобан Шимолий Исроилга ракета учирди

    Ливанлик Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўз жавобини Исроилнинг мамлакатга нисбатан тажовузи тўхтагунча давом эттиришини маълум қилмоқда.

    'АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОни яна танқид қилди'ning rasmi

    Дунё 09.04.2026 04:54

    АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОни яна танқид қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида НАТО фаолиятига танқидий муносабат билдирди.

    'Эрон АҚШ ва Исроил ўртасидаги уруш тугадими?'ning rasmi

    Дунё 08.04.2026 02:55

    Эрон АҚШ ва Исроил ўртасидаги уруш тугадими?

    Трамп икки ҳафталик оташкесимга рози эканини эълон қилди.

    'АҚШ Харг оролига зарба берди'ning rasmi

    Дунё 07.04.2026 15:31

    АҚШ Харг оролига зарба берди

    Оролда бир нечта портлашлар содир бўлгани хабар қилинмоқда.