Ҳукумат қарори билан Автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш методикаси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Методика қуйидагиларни назарда тутади:
ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичларини белгилаш;
ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражасини аниқлаш;
автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш;
автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтингларини белгилаш.
Шунингдек:
икки йилда бир марта 1 февралгача Транспорт вазирлиги томонидан автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш дастури тасдиқланади;
автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтинглари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КРI)ни аниқлашда ҳисобга олинади.
Транспорт вазирлиги:
2025 йил 1 ноябргача жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда шаҳарларнинг автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолайди;
2025 йил 10 ноябргача баҳолаш натижаларига кўра аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича республика шаҳарларининг рейтинги эълон қилинади.