АсосийSport

Рио Олимпиадасининг чипта нарҳлари эълон қилинди

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларининг ташкилотчилари турнир чипталари нарҳини эълон қилишди. Чипталар аста-секинлик билан сотувга чиқарилмоқда, дея хабар беради sports.uz нашри "Reuters" агентлиги маълумотлари асосида. 

Рио Олимпиадасига жами 7,5 миллион чипта чиқарилади. Улар орасида энг арзони 49 Бразилия реали (7,5 АҚШ доллари)ни ташкил этади. Энг қиммат билетлар эса енгил атлетика, баскетбол, волейбол ва соҳил футболи баҳсларининг финал беллашувларига тўғри келади. Ушбу баҳсларни томоша қилишни истаган мухлислардан 1200 реал (375,78 доллар) тўлаши талаб этилади. 

Очилиш маросимига кириш ҳуқуқини ерувчи чипта нарҳи эса 4600 реал (1440 доллар)ни ташкил этади. 

    Бошқа янгиликлар