АсосийSalomatlik

Тамаки коронавирус туфайли кузатилувчи зотилжамнинг оғир турига гирифтор қилади

'Тамаки коронавирус туфайли кузатилувчи зотилжамнинг оғир турига гирифтор қилади'ning rasmi

Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Гебреесус коронавирус пандемияси тарқалиши вақтида спирти ичимликлар истеъмоли ва тамаки чекишни ташлашга чақирди. Бу ҳақда ЖССТ Бош директори Тедрос Гебреисус коронавирус пандемиясига бағишланган брифингда айтиб ўтган. Бу ҳақда ria.ua хабар берди.

Тедроснинг сўзларига кўра, сигарет чекиш коронавирус касаллигининг оғир формасига олиб келиши мумкин. Шунингдек, у соғлом ва тўғри овқатланишга аҳамият беришга чақирди.

“Масалан, бир кунда 30 дақиқа давомида спорт билан шуғулланиш мумкин. Агар карантин сабабли узоқ вақт уйда ўтириб ишлашга тўғри келса, ҳар ярим соатда 3 дақиқалик танаффуслар қилиб туриш керак”, — дейди ЖССТ бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ташкилотнинг ўзи ҳамда Ўзбекистон ССВ ҳам алкоголь коронавирусга қарши курашмаслигини эълон қилган эди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз Эронда эса, бир неча фуқаро коронавирусга чалинмаслик учун алкоголь ичиб, заҳарланиб вафот этган.

Бошқа янгиликлар