1

Фаттох Шодиев халқаро фонди коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам бермоқчи

ИҚТИСОДИЁТ 21.03.2020, 19:02
Теглар: фонд, Шодиев, коронавирус
Фаттох Шодиев халқаро фонди коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам бермоқчи

ICF — Халқаро Шодиев фонди Ўзбекистондаги муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли хайрия дастурини амалга ошириш орқали ҳукуматнинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларини қўллаб-қувватламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш дастурининг биринчи босқичи мамлакат бўйлаб барча кекса ёшдагилар ва кам таъминланган оилаларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва дезинфекция воситалари билан таъминлашни ўз ичига олади.

Халқаро Шодиев фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мамлакат ҳукумати ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вирусли инфекция пандемияси шароитида зарур қоидаларга амал қилиш бўйича тавсияларини бажаришга оид даъватига қўшилади. Инсонпарварлик ёрдами жамланмаси ичига ўзбек тилидаги тавсиялар ҳам жойлаштирилади.

"Оқил ва доно, матонатли ўзбек халқи ҳамжиҳатликда бу хатарни енгиб ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Халқаро Шодиев фонди Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг мамлакат бўйлаб коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларини самарали қўллаб-қувватлашга бор куч ва имкониятларини сафарбар этади, дея иқтибос келтирилади UzNews.uz нинг IFC матбуот хизматига таяниб ёзган хабарида

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1