АсосийJamiyat

Тошкентдаги "2-автобус саройи" раиси катта миқдордаги пулни ўзлаштирганлиги аниқланди

Пойтахтимиздаги "2-автобус саройи" очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ушбу корхонага раҳбарлик қилган даврда жамият ҳисоб рақамидаги маблағларни шахсий манфаати йўлида ўзлаштириб, талон-тарож қилиб юборган. Бу ҳақда uz24.uz нашри "Ҳуқуқ" газетаси маълумотлари асосида хабар бермоқда.

У 2010 йилнинг 18 мартидан 9 ноябрига қадар жамият эҳтиёжлари учун турли маҳсулотлар харид қилиш мақсадида "Адмикс" МЧЖ, "Брони максимум сервис" МЧЖ, "Газ ворк груп" МЧЖ каби ўндан ортиқ МЧЖлар билан сохта шартномалар тузиб, уларнинг ҳисоб рақамига корхонанинг 1 млрд. 459 млн. 171 минг сўмдан ортиқ маблағини ўтказиб беради. Амалда эса пул ўтказиб берилган ушбу жамиятлардан "2-автобус саройи" ОАЖга ҳеч нарса олиб келинмайди. Турли товар-моддий бойликлар етказиб берилганлиги ҳақида эса "ими-жими"да расмийлаштириб қўйилади. Ҳисоб рақамларга ўтказилган пуллар эса нақдлаштирилади.

Жиноят ишлари бўйича Ҳамза туман суди ишни атрофлича кўриб чиқиб, собиқ раисга тегишли жазо тайинлади.


 

    Бошқа янгиликлар