АсосийJamiyat

Пойтахтга кириш йўллари ёпилса, Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар нима қилади?

'Пойтахтга кириш йўллари ёпилса, Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар нима қилади?'ning rasmi

Эртага, 24 март куни соат 00:01 дан пойтахт Тошкент эшиклари ёпилиши, Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) вақтинча тўхтатилгани ҳақида берган эдик. 

Айни вақтда Тошкент вилоятининг пойтахтга ёндош туманлари – Тошкент, Зангиота, Янгийўл туманларида истиқомат қилиб, ҳар куни ишга пойтахтга келиб-кетадиган кишиларда савол пайдо бўлмоқда. Бу ҳақдаги саволларга  QALAMPIR.UZ мутахассисдан жавоб олди:

“Тошкент вилоятида яшайман. Ҳар куни ишга боришим керак. Демак, пойтахт дарвозлари очилмагунча, ишга бормайманми ё борсам уйимга қайта олмайманми?"

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов жавоб берди. Унинг маълум қилишича, ўрнатилган тақиқлар фақат автобус, автомобиль, авиаташув ва темир йўлга алоқадор бўлиб, Тошкент вилояти туманларидан ишга қатновчилар ёки пойтахтдан бирор юмуш билан Тошкент вилоятига йўлга чиқувчилар постлардан автомобилсиз ўтишлари мумкин. Қайд этилишича, ушбу тақиқлар одамларнинг ишга ва уйга қатнашига таъсир кўрсатмайди. 

Бошқа янгиликлар