АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қушларга бағишланган сайт очилди

Ўзбекистонда мамлакатдаги қушларга боғишланган www.birds.uz деб номланган янги сайти жорий этилди, деб хабар бермоқда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

Сайт яратувчиларининг қайд этишича, ушбу манба Ўзбекистон қушлари ҳақида маълумот алмашиш майдонига айланиши, қушларнинг яшаш тарзини кузатиш экоҳордиқнинг энг қизиқарли, хавфсиз ва албатта, фойдали тури сифатида тарғиб қилиши керак. Шунингдек, сайт орнитологлар учун ҳам кенг имкониятлар очади ва  доимий тарзда мутахассисларнинг маълумотлари билан тўлиб борадиган Ўзбекистон қушлари турлари бўйича маълумотлар базаси яратилади.

Қўмита ҳузуридаги Давбионазорат маълумотига кўра, ҳар йили Ўзбекистон ҳудуди орқали 130 турдаги 4 млн.га яқин парранда учиб ўтади, 460 дан ортиқ турдаги қушлар муқим яшайди. Бу ҳақда telegraf.uz нашри хабар бермоқда.

    Бошқа янгиликлар