1

Хитой мутахассислари беморни коронавирусдан 4-5 кунда тузатадиган дори тавсия қилмоқда

ДУНЁ 26.03.2020, 10:10
Хитой мутахассислари беморни коронавирусдан  4-5 кунда тузатадиган дори тавсия қилмоқда

 

Хитой мутахассислари, короновирусга чалинган беморларни Фавипиравир воситаси билан даволаш тавсия қилишмоқда, дея ёзди "human.uz".

Бироқ бу тавсияга саволлар бор:

—Хитойнинг Zhejiang Hisun Pharmaceutical фармацевтика копманияси, короноварисуга қарши курашувчи самарали восита сифатида Фавипиравирни сотиш учун Хитой ҳукуматидан розилигини олганлигини билдирган. Ўтказилган текширувларга қараганда, мазкур дори воситасини истеъмол қилган коронавирусга чалинган беморларнинг иситмаси тушиши, ўпка ялиғланиши тўхташи, соғлиғи тезроқ тикланиши кузатилган.

Фавипиравир воситаси (Авиган, Т-705 ёки Фавилавир номлари билан ҳам танилган) Япониянинг Toyama Chemical компанияси томонидан ишлаб чиқилиб, 2014 йилда Японияда сотишга рухсат этилган. 

China.org ахборот порталида, Хитой халқ Республикаси Фан ва техника вазирлиги ҳузуридаги Биотехнологик тадқиқодлар маркази директори Чжан Синьминя, Фавипиравир коронавирусга чалинган 70 нафар беморларда синаб кўрилиб, восита яққол ижобий натижалар кўрсатгани ва деярли салбий оқибатлар кузатилмаганлиги таъқидлагани келтирилган.

Мазкур янгиликдан сўнг, жахон биржаларида ўз ичига Toyama Chemical компаниясини ҳам қамраб олган Fujifilm компаниясининг акциялари 15 фоизга кўтарилган.

Ухан ва Шэньчжен шаҳарларида COVID-19га чалинган инсонларнинг Фавипиравир воситаси билан даволанганлари, даволаш муолажалари бошлангадан сўнг 4-5 кунда тўлиқ тузалишган.

Лекин бошқа турдаги воситалар билан даволанганлар эса 11 кунда шифо топишган. Бундан ташқари, Рентген натижаларига кўра, мазкур восита билан даволанган беморларнинг 91 фоизида ўпкасидаги ялиғланишларни тўлиқ тузалиши кўзатилган.

Аммо, Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги оғир аҳволдаги беморларга Фавипиравир воситаси яхши самара бермаслигини билдирган.

Жанубий Корея ҳукумати, маҳаллий экспертларнинг Авиганни инфекцион касалликларга чалинган беморларда етарли синалмаган деган важга асосланиб, ушбу воситани импортини таъқиқлади.

АҚШ дорихоналарида Фавипиравир исталган миқдорда сотилмоқда. Лекин АҚШда коронавирусга чалинганларда Фавипиравир қўлланилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1