Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда карантиннинг меҳнат таътилига таъсири борасидаги саволига жавоб берилди.
❓24 мартда отпуск (яъни меҳнат таътили) олган ходим 16 апрелда ишга чиқиши керак. Бу пайтга келиб вазият ўнгланмаса, нима бўлади? Ходим ўз ҳисобидан отпускка юбориладими?
❗️Агар 16 апрелгача карантин ва чеклов тадбирлари амалда бўладиган бўлса, ходим иш берувчи билан келишиб, фаолият туридан келиб чиқиб ё масофадан ишлаши, ё тўлиқ бўлмаган иш режимига ўтказилиши ёхуд ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин. Буларнинг бари ходимнинг розилиги асосида амалга оширилади.