Қорақалпоғистонда ҳам баъзи транспорт йўналишларига чеклов белгиланди

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 18:52
Теглар: Қорақалпоғистон, чеклов
Қорақалпоғистонда ҳам баъзи транспорт йўналишларига чеклов белгиланди

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Нукус-Тошкент (“Ўзбекистон ҳаво йўллари”) ва Нукус-Москва (“Уральские авиалинии”) йўналишидаги авиақатновлар, шунингдек, барча чартер рейслар бекор қилинди.

Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири А.Бердиевнинг таъкидлашича, Қорақалпоғистон ҳудудидан ҳаракатланадиган “Мискин – Бейнеу – Мискин” ва “Тошкент – Қўнғирот – Тошкент” йўналишидаги темир йўл йўловчи поездлари ҳамда барча халқаро автобус қатновлари тўхтатилди.

Шунингдек, вилоятлараро (шаҳарлараро), “Нукус АВ – Тошкент АВ – Нукус АВ”, “Беруний АВ – АВ Урганч”,“Манғит АС – Гурлан АС” йўналишидақатнайдиган автобусларнинг шу йўналишда қатнови ҳам вақтинча чекланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1