АсосийJamiyat

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейини ташкил этиш кўзда тутилмоқда

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг хотираларини ёдда сақлаш, алломанинг илмий фаолияти ва ибратли ҳаёт йўлини халқимизга ва келажак авлодларга танитиш мақсадида "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари замондошлари хотирасида" деб номланган илмий-маърифий лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда uz24.uz нашри info.islom.uz маълумотлари асосида хабар беради.

Лойиҳа доирасида шайх ҳазратларининг оммавий ахборот воситаларида чоп этилган суҳбатлари, суратли, овозли ва тасвирли медиаматериалларни тўплаб, саралаб, улар асосида фотожамланмалар, аудиокитоблар, видеофильмлар тайёрлаш, шайх ҳазратларининг музейини ташкил этиш, хотиралар китобини чоп этиш каби хайрли тадбирлар ўтказиш кўзда тутилди.

Шу муносабат билан кимнинг оилавий архивида шайх ҳазратларининг суратли, овозли ва тасвирли эсдаликлари сақланаётган бўлса, info.islom.uz таҳририяти бир нусха тақдим қилишни илтимос қилади.

Эслатиб ўтамиз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шу йилнинг 10 март куни оламдан кўз юмдилар.

    Бошқа янгиликлар