АсосийSport

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда паралимпия спортини ривожлантиришга кўмаклашади

Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси (МПА) ҳамда Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ўртасида 2015 йил 9 апрель куни битим имзоланди. Ҳужжат МПА раисининг ўринбосари Умид Ахмаджонов ва ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Роберт Фюдерич томонидан имзоланди.

Мазкур ҳужжат доирасида МПА ва ЮНИСЕФ ҳар бир ташкилотнинг мандати доирасида жисмоний имкониятлари чекланган шахсларни паралимпия спортига жалб этиш ва ногиронликка эга шахсларни жамият ҳаётига интеграллаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар