АсосийJamiyat

Карантин даврида ФХДЁ органларидан ўтмоқчи бўлган фуқаролар қандай йўл тутишсин?

'Карантин даврида ФХДЁ органларидан ўтмоқчи бўлган фуқаролар  қандай йўл тутишсин?'ning rasmi

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги вакили иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Унда, вазир ўринбосари ўринбосари Севара Ўринбоева бир қанча саволларга жавоб бермоқда.

— Карантин даврида ФХДЁ органларидан ўтмоқчи бўлган фуқаролар онлайн тарзда ариза топширса бўладими?

— Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади.  

Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн ариза топширишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар