Кеча, 9 апрель куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спартленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат давомида икки томонлама алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, 2015-йилга режалаштирилган турли даражадаги Ўзбекистон-Америка учрашувлари кўриб чиқилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилди.





