АсосийJamiyat

БухДУ талабалари 1000 дона ниқоб тикиб, бепул тарқатдилар

'БухДУ  талабалари 1000  дона ниқоб тикиб, бепул  тарқатдилар'ning rasmi

Бухоро давлат университетининг бир гуруҳ кўнгилли талабалари устозлари бошчилигида бошқа ОТМлардаги тенгдошлари сафига қўшилиб, хайрли ишга қўл урдилар.

Республикамизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин жорий қилиниши ва шахсий гигиена воситаси бўлган ниқобларга эҳтиёж ортиши сабабли талаба-ёшлар университет ТТЖда бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил  этилган ўқув устахонасида 1000 дона ниқоб тикиб, бепул тарқатдилар. Бу ҳақда Edu.uz расмий канали хабар берди.

Ниқоблар университет талабалар турар жойидаги хорижлик талабалар, Бухоро шаҳридаги 32 – сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари,  Бухоро шаҳаридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ётоқхонасидаги аҳоли вакилларига бепул тарқатилди.

Шунингдек, талабалар шаҳарнинг  “Зарманоқ” постида фаолият олиб бораётган ИИБ ходимлари, ҳарбийлар ва ҳайдовчиларга ҳам ўзлари тайёрлаган ниқобларни бердилар

Бошқа янгиликлар