АсосийSport

Жавоҳир Синдоров БААда навбатдаги ғалабага эришди

БААнинг Ал-Айн шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича “Al-Ain Youth U15 international Championship 2015” турнирида кеча 7-партия учрашувлари ўтказилди. Турнирда иштирок этаётган ягона вакилимиз Жавоҳир Синдоров (2116) ушбу турда ғалаба қозонди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Ҳамюртимиз ўзи сингари 4 очкога эга бўлиб турган америкалик Муҳаммад Хезриан билан ҳисоб-китоб қилди. Қора доналарда ўйнашига қарамай, Жавоҳир Синдоров рақибини мағлубиятга учратди.

Бугун ўтказиладиган 8-тур баҳсида Жавоҳир ўзи сингари 5 очкога эга брунейлик Амини Хусайн Али билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Ҳозирча ёш шахматчимиз 103 иштирокчи орасида турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 13-ўринни эгаллаб турибди.

    Бошқа янгиликлар